Касаба уюшмаси

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Ирисов Фаррухжон Қобил ўғли

тeл: +99(871)2370994.    +998(99)854-02-05

Email: kasaba@tiiame.uz

 

 

 


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти Касаба уюшма қўмитаси (КУҚ) Институти Низоми ва таркибий тузилишига асосан ташкил этилган ҳамда Жамоа шартномасига асосан фаолият юритади. Ҳозирги кунда Институти КУҚ Жамоа шартномаси, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма кенгаши Низоми(устав) ҳамда юқори Касаба уюшма ташкилотлари буйруқлари асосида Институти маъмурияти билан ҳамкорликда фаоляит юритиб келмоқда. Институти КУҚ таркибида бирлашган касаба уюшма раиси ҳамда 7 та факултет бўйича  касаба уюшма раислари  ва 11 та доимий тафтиш комиссияси мавжуд. Улар ўз ишларини тасдиқланган режа асосида олиб боради. Институти маъмурияти билан КУҚси ўртасида жамоа аъзоларининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга қаратилган Жамоа шартномаси имзоланган. Ушбу жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши мунтазам равишда назоратга олинган.

Ўзбекистонда демократик жамият ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, ҳаётда иқтисодий-сиёсий, маданий ва маънавий, ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш касаба уюшмаларининг ўз аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва интилишларини  ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратилиб келинмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институтикасаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи билан ҳамкорликда Жамоа шартномаси, зарур низом ва дастурларни ишлаб чиқган. Йилдан-йилга Касаба уюшма қўмитаси аъзоларининг сони ортиб бормоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти Касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма  кенгаши таркибига киради. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институтиКасаба уюшма қўмитасининг асосий мақсад ва вазифалари. Касаба уюшманинг асосий мақсади касаба уюшма аъзолари меҳнати хақ-ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий интилишлари, маънавий-ақлий ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислар институти Касаба уюшма қўмитасининг асосий фаолият йўналишлари:

  • Касаба уюшма қўмитаси аъзоларини ақлий ва эркинлик ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида қонуний ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • Меҳнат қонунчилиги устидан жамоа назоратини амалга ошириш;
  • Жамоа шартномаларини тузиш ва меҳнат фаолиятидаги келишмовчиликларни бартараф этиш;
  • Касаба уюшма аъзолари билан биргаликда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
  • Касаба уюшма аъзолари ва уларнинг фарзандларининг соғлигини тиклаш, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш борасида ишларни олиб бориш;
  • Касаба уюшмаси ижтимоий ва нодавлат ташкилотлар, хорижий мамлакатлар касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро алоқаларни ўрнатиш.

  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институте Касаба уюшма қўмитасининг таркиби:

  1. 1. Конференция Касаба уюшма қўмитасининг Олий органи ҳисобланади ва у беш йилда бир маротаба ўтказилади.
  2. 2. Касаба уюшма қўмитаси Конференциялар орасида раҳбар орган ҳисобланади ва беш йил муддатга сайланади.
  3. 3. Конференция орасида раҳбарликни амалга ошириш Касаба уюшма қўмитаси президиуми сайланади. Президиуми мажлислари уч ойда камида бир маротаба ўтказилади.
  4. 4. Конференцияда Касаба уюшма қўмитаси раиси, ўринбосарлари, қўмита аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси аъзолари сайланади.
  5. 5. Касаба уюшма қўмитаси ходимлари Президиуми, Пленуми конференция қарорлари бажарилишини таъминлашда қатнашади.
  6. 6. Касаба уюшма қўмитасининг маблағи аъзоларнинг ойлик бадали ҳисобидан ташкил топади.
  7. 7. Аъзолик бадаллари ойлик маошларнинг камида 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Касаба уюшмаси қўмитаси хисобчиси

Хошимова Шахноза Улуғбековна

Teл: +998 (97) 704-94-99.    +998 (71) 237-09-94

Email: kasaba@tiiame.uz

 


Шахноза Улугбековна ўз меҳнат фаолиятини 2012 йилдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти касаба уюшмасида бошлаган.


Касаба уюшмаси қўмитаси йўриқчиси

Манзирбоев Улуғбек Музаффар ўғли

Teл: +998 (71) 237-09-94.   +998 (94) 420-42-00

Email: kasaba@tiiame.uz

 

 

Улуғбек Музаффар ўғли касаба уюшмасидаги меҳнат фаолиятини 2019 йилдан тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаган.